Савдодаги харидорнинг пули қаерга кетаяпти

Улашиш:

Яқинда Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекциясидан рўйхатдан ўтган “BAXMAL ALKO SHAROB” масъулияти чекланган жамиятига қарашли Жиззах шаҳарда 6 та савдо шахобча, Мирзачўл, Дўстлик, Зарбдор туманларида 1 тадан савдо шахобча, Ғаллаорол туманида 2 та савдо шахобчасида “Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш”автоматлаштирилган дастури орқали аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларга асосан сайёр солиқ текширувлари ўтказилди.
Назорат тадбирларида барча савдо шахобчаларида Солиқ кодексининг 223-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.02.2017 йилдаги “Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига зид нақд тушумни яшириш ҳолатлари аниқланган.
Масалан жамиятга тегишли Мирзачўл туманида жойлашган 46-сонли савдо шахобчасидан чиқиб келаётган бир харидорни тўхтатиб, соха ходимлари томонидан суриштирилганда харидор 1 дона “Голландец” номли 0,5 летрлик ароқни 21 000 (йигирма бир минг) сўмга харид қилганлигини лекин сотувчи томонидан харид чеки бермаганлигини айтилган. Мазкур холат юзасидан сотувчи билан учрашиб, савдо шаҳобчаси хазинасидаги савдо пулларни саноқдан ўтказилганида 298 000 (икки юз тўқсон саккиз минг) сўм нақд пуллар борлиги маълум бўлди. Шаҳобчада ўрнатилган НКМ нинг ҳисоботлари билан солиштирилганда 298 000 (икки юз тўқсон саккиз минг) сўм нақд савдо пуллари кирим қилинмаганлиги маълум бўлди.

Жамиятга тегишли Дўстлик туманида жойлашган 35-сонли савдо шахобчасида ҳам бўлди. Харидор томонидан 1 дона “Флирд” номли 0,5 летрлик ароқни 18 000 (ўн саккиз минг) сўмга харид қилганлигини лекин сотувчи томонидан харид чеки бермаганлигини аниқланди. Шундан сўнг савдо шаҳобчаси хазинасидаги савдо пулларни саноқдан ўтказганимизда 491 000 (тўрт юз тўқсон бир минг) сўм нақд пуллар борлиги маълум бўлди. Шаҳобчада ўрнатилган НКМ нинг ҳисоботлари билан солиштирилганда 491 000 (тўрт юз тўқсон бир минг) сўм нақд савдо пуллари кирим қилинмаганлиги ошкор бўлди.

Жамиятга тегишли Зарбдор туманида жойлашган 32-сонли савдо шахобчасида ҳам харидорларга чек бермасдан, нақд пуллар яширилаётгани аниқланди. Бир харидорга хариди учун 1 дона “Тошкент 1867” номли 0,7 летрлик ароқни 30 000 (ўттиз минг) сўмга харид қилганлигини лекин сотувчи томонидан харид чеки бермаганлигини кўриш мумкин.
Шундан сўнг савдо шаҳобчаси хазинасидаги савдо пулларни саноқдан ўтказганимизда 720 000 (етти юз йигирма минг) сўм нақд пуллар борлиги маълум бўлди. Шаҳобчада ўрнатилган НКМ нинг ҳисоботлари билан солиштирилганда 720 000 (етти юз йигирма минг) сўм нақд савдо пуллари кирим қилинмасдан аксинча яширилган.
Бу каби холатни Жамиятга тегишли Ғаллаорол тумани, Аламли МФЙда жойлашган 42-сонли савдо шахобчасида ҳам кўрасиз. Бу ерда савдо қоидалари бузилиб, нақд пуллар кирим қилинмаган.
Тадбир давомида савдо шаҳобчаси хазинасидаги савдо пулларни саноқдан ўтказганида 875 000 (саккиз юз етмиш беш минг) сўм нақд пуллар борлиги маълум бўлди. Шаҳобчада ўрнатилган НКМ нинг ҳисоботлари билан солиштирилганда 875 000 (саккиз юз етмиш беш минг) сўм нақд савдо пуллари кирим қилинмаганлиги фош бўлди.
Жамиятга тегишли Жиззах шаҳар, Қассоблик МФЙда жойлашган 49-сонли савдо шахобчасидан ҳам совдо қоидаларига амал қилинмаяпти.
Шаҳобчада ўрнатилган НКМ нинг ҳисоботлари билан солиштирилганда 1 451 000 (бир миллион тўрт юз эллик бир минг) сўм нақд савдо пуллари кирим қилинмаган.
Сир эмаски хукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилигини яхшилаш борасида тинмай иш олиб борилаяпти. Бироқ ҳалқимизда “Қарс икки қўлдан чиқади”, деган гап бор. Шундай экан қонунни ҳурмат қилмайдиганларга қарши доим назорат тадбирлари олиб борилади.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.