Зарбдорда “Солиқчи-кўмакчи” тамойили қандай ишламоқда

Улашиш:

Бугунги кунда Зарбдор туманида 1472 та  юридик шахслар фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида туманимиздаги 507 та корхонанинг 186 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 180 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.

Зарбдор тумани  давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида жорий йилнинг 3 ойида 152 та корхонадаги 315 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 87 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 67 нафар, қурилиш корхоналарида 41 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 120 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 96,4 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.

Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, 2020-йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса 5 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, солиқ тушумлари вилоятда 1,5 баравар кўпайган бўлса, қўшилган қиймат солиғи тўловчилар сони 632 дан  663 тага  етди.

2022-йилнинг 1-чораги давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан белгиланган прогноз режаси ортиғи билан  бажарилди. Жорий йилнинг 1ўтган даврида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали Зарбдор туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 14 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларга асосан 14 та сайёр солиқ текширувлари ўтказилди. Бугунги кунга қадар мурожаатлари ўз тасдиғини топган 4 нафар фуқароларнинг банк пластик картасига 3.0 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди.

Ҳурматли тадбиркорлар! Зарбдор тумани  давлат солиқ инспекцяси хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.

 

Бегимқул Қулматов

  Зарбдор тумани  давлат солиқ инспекцияси  бошлиғи

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.