ДХА аралашгач...

Улашиш:

Давлат идораларида фаолият олиб бораётган мутахассислар ишига виждонан ёндашса фуқаролар томонидан келаётган мурожаатлар оқими кескин камаяди. Аммо “гуруч курмаксиз бўлмайди”. ДХА вилоят бошқармасига аҳолидан келиб тушаётган аризалар сони кескин ортиб кетди. Аризаларнинг 90 фоизи бошқа ташкилотларнинг ўз ишига лоқайдлик билан муносабат кўрсатаётганида.

Жиззах шаҳар А.Темур маҳалласида истиқомат қилувчи Иброҳим Бозорбоев 2020 йил 13 март санасида шаҳар ДХМга “Нотурар жойни турар жойга ўтказиш” бўйича ариза билан мурожаат қилган. Аммо ариза тегишли ташкилот “Ермулккадастр” ДК Жиззах шаҳар филиали томонидан вақтида кўриб чиқилмаган.

Фуқаро иккинчи маротаба Жиззах шаҳар ДХМга мурожаат қилиб, аризасининг муддати кечикаётганлигидан шикоят қилади. ДХА вилоят бошқармаси Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими бу муаммони атрофлича ўрганиб чиқишга киришди.  

Вилоят бошқармасининг аралашувидан сўнг “Ермулккадастр” ДК Жиззах шаҳар филиали масъул ходимига нисбатан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 2155 - моддасининг 1-қисмида назарда тутилган хуқуқбузарликни содир этгани учун ДХА вилоят бошқармаси томонидан жарима  жазо чораси қўлланилди.

Жазо олиш ёки олмаслик бу ҳар бир ваколатли идорада ишлаётган ходимнинг ўз ишига бўлган қарашини ифодалайди. Давлат идораси фуқаро манфаати учун ҳаракат қилади. Шундай экан аҳолининг муаммосини тезликда бартараф этиш зарур.

Бобур Олимжонов -

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.