Янгилик: Пандемия вақтида ДХАга мурожаат осонлашди

Улашиш:

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилган бир вақтда тизимга оид мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Шу муносабати билан ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрувчилар учун тизимдаги ва ФҲДЁ органлари фаолиятига оид янгиликларни мунтазам тарзда етказиш йўлга қўйилди.

Шу мақсадда соҳага оид мурожаатларни онлайн тарзда қабул қилиш ва тезкор равишда жавоб беришни ташкил этиш мақсадида телеграм мессенжерида “ДХА Жиззах вилоят бошқармаси”  () телеграм канали ҳамда тўғридан-тўғри бошқарма бошлиғи Б.Умурзаковга мурожаат юбориш мақсадида “ДХА Жиззах вилоят бошқармасига мурожаат” (@DxaJizzaxBot) номли бот ишга туширилди.

Эндиликда телеграм каналига уланиб, тизим фаолиятига оид энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишингиз ва айрим муаммоли масалаларга ечим топиш мақсадида бошқарма ходимларига мурожаат юбориш имконига эга бўлдингиз.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

 

 

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.