ДХА аралашгач...

Улашиш:

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармасида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, бошқарма бошлиғи Бобур Умурзоқовнинг ташаббуси билан телеграм мессенжерида @DxaJizzaxbot боти ишга туширилган бўлса, куни кеча фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифада жонли эфирда фуқаролардан тушган саволларга жавоб қайтарилди.

Бундан ташқари халқ қабулхонаси, вилоят ҳокимлиги ва бошқа ташкилотларга ҳамда бошқарманинг ўзига қилинган тўғридан тўғри мурожаатларга ҳам ечим топилмоқда.

Яқинда Шароф Рашидов тумани, Уч қиз МФЙ, Меҳригиё кўчасида яшовчи фуқаро С.Ғоипов газ ҳисоблаш ускунасига пломба ўрнатиш бўйича Давлат хизматлари марказига  мурожаат қилган. Унинг мурожаатига жавоб берилмаганлигидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шароф Рашидов тумани Халқ қабулхонаси орқали қилган мурожаати Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

- Ўрганишда, Мажбурий ижро бюроси Ш.Рашидов туман бўлими томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган “Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг”ни Маъмурий регламентининг 32-банди талаблари бузилганлиги аниқланди, - дейди бошқарма бўлим бошлиғи Б.Олимжонов. - Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармасига “Қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида”ги тақдимнома киритилди.

Шундан сўнг, Шароф Рашидов туман Мажбурий ижро бюроси томонидан табиий газни ҳисобга олиш ускунасига бир марталик тамғани ўрнатиш ва ечиш бўйича тузилган далолатномага асосан, газ ҳисоблаш ускунасига пломба ўрнатилди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.