ДХА аралашгач...

Улашиш:

Ҳар бир мурожаат ортида инсон бор. Шу боис, Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармасига тушган барча мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, қонун даражасида ҳал этишга ҳаракат қилинади.

Яқинда Шароф Рашидов тумани, Қанғли маҳалласида яшовчи фуқаро М.Умаров газ ҳисоблаш ускунасига пломба ўрнатиш бўйича Мажбурий ижро бюросига қилган мурожаатига жавоб берилмаганидан норози бўлиб, ДХАнинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилди.
ДХА вилоят бошқармасининг аралашуви билан масала ҳал этилди, - дейди бошқарма бўлим бошлиғи Бобур Олимжонов. - Шароф Рашидов туман Мажбурий ижро бюроси томонидан 2020 йил 21 январда табиий газни ҳисобга олиш ускунасига бир марталик тамғани ўрнатиш ва ечиш бўйича 008939-сон билан тузилган далолатномага асосан, газ ҳисоблаш ускунасига пломба ўрнатилди.


ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.