Бугундан субсидия учун ариза бериш бошланди, тизимда эса носозлик бўлмоқда

Улашиш:

Тизимни барқарорлаштириш устида ишланаётгани маълум қилинди.

'Бугундан субсидия учун ариза бериш бошланди, тизимда эса носозлик бўлмоқда'ning rasmi

Бугун, 23 сентябрдан my.gov.uz портали орқали ипотека кредитига давлат субсидиясини ажратиш бўйича аризалар қабули бошланди. 

Шу муносабат билан кўплаб мурожаатлар туфайли тизимга юкламалар ортиши ҳисобидан Ягона портал фаолиятида узилишлар ва вақтинчалик кечикишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда ҳукумат портали расмий телеграм каналида маълум қилинди. 

"Биз тизим ишини барқарорлаштириш устида ишлаяпмиз. Сизлардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!" - дейилади хабарда. 


2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.