Хоразмда 20,4 млрд сўмлик қурилиш тендерини вилоят ”замҳокими”нинг яқин қариндоши ютиб чиқди

Улашиш:

Таъсисчиси Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари ва тендер комиссияси раисининг укаси бўлган қурувчи компания 20,4 млрд сўмлик реконструкция қилиш тендер ғолиби бўлган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган анжуманда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.

Қайд этилишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2021 йилнинг 6 ойида 461,3 млрд сўмлик қийматдаги давлат харидлари юзасидан 59 та қурилиш объектларида ўрганиш ўтказилди.

Хоразм вилоятида вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК буюртмачилигидаги қиймати 20,4 млрд сўмлик “Урганч шаҳридаги перинатал марказини реконструкция қилиш” объекти ўрганилганида тендер ғолиби бўлган ташкилот таъсисчиси Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари ва тендер комиссияси раисининг яқин қариндоши, яъни туғишган укаси эканлиги маълум бўлган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.