Андижон, Жиззах, Навоий вилоятларида тендерлар натижасида давлат бюджетига 19,6 млрд сўм зарар етказилган

Улашиш:

Тендерлар натижасида давлат бюджетига 19,6 млрд сўм зарар етказилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова хабар берди.

Унга кўра, ўтган бир йил давомида коррупцион ҳолатлар билан боғлиқ 34 та жиноят иши қўзғатилган.

Соҳалар кесимида ўрганилганда, қурилиш соҳасида — 11 та, соғлиқни сақлаш соҳасида — 7 та, меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасида — 4 та, олий таълим соҳасида — 3 та, халқ таълими соҳасида — 3 та, давлат харидлари соҳасида — 2 та, сув хўжалиги соҳасида — 2 та, бошқа соҳаларда — 2 та жиноят содир этилгани аниқланган.

Жумладан, Андижон, Жиззах ва Навоий вилоят ҳокимликларининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари ва бошқа буюртмачи ташкилотларида жами 461,3 млрд сўмлик қийматдаги давлат харидлари юзасидан 59 та қурилиш объекти ўрганилган.

Ўрганишлар давомида Андижон вилоятида — 18 та, Жиззах вилоятида — 11 та, Навоий вилоятида — 7 та танлов ва тендерларни қонунга хилоф равишда ўтказиб, қурилиш объектларида давлат бюджетига турли кўринишда 19,6 млрд сўм зарар етказилгани аниқланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.