Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида капитал қурилиш билан шуғулланувчи буюртмачи хизмати тугатилади

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

‼️Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги буюртмачи хизматлари ва уларнинг ҳудудий филиаллари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги буюртмачи хизматининг ҳудудий филиаллари (кейинги ўринларда — тугатилаётган буюртмачи хизматлари) тугатилади;

???? тугатилаётган буюртмачи хизматлари томонидан марказлашган манбалар ҳисобидан лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилаётган объектларнинг буюртмачиси сифатида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари (кейинги ўринларда – инжиниринг компаниялари) белгиланади.

2023 йил 1 январга қадар:

???? инжиниринг компанияларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли давлат унитар корхонаси шаклига ўзгартирилади.

Қарорда белгиланганидек:

⚖️ инжиниринг компаниялари тугатилаётган буюртмачи хизматларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

Тугатилаётган буюртмачи хизматлари:

⚒ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда объектларнинг пудрат шартномасига мувофиқ фойдаланишга топшириш муддати 2022 йил этиб белгиланган объектлардаги қурилиш ишларини жорий йилнинг 1 декабрига қадар тўлиқ якунлаб, фойдаланишга топширилишини таъминлайди;

????⚙️ жорий йил 1 декабрга қадар объектларнинг пудрат шартномасига мувофиқ фойдаланишга топшириш муддати 2022 йил 1 декабрдан ўтадиган, жорий йилда фойдаланишга топшириш имкони бўлмайдиган ва келгуси йилларга ўтувчи объектларнинг ҳудудий жойлашуви бўйича инжиниринг компанияларига топширилишини таъминлайди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.