Фактчек: Вакциналар болаларда аутизм хавфини оширади(ми)

Улашиш:

Авваллари болалар ўртасида турли юқумли касалликлардан ўлим кўрсаткичлари юқори бўлган. Чунки улар қатор хавфли инфекцияларга қарши эмланмаган. Вакциналарнинг аксарияти бола бир ёшга тўлгунича қўлланилади. 2000 йилгача дифтерия, қоқшол ва кўкйўталга қарши фақат АКДС вакцинаси қўлланилган. Кейинчалик профилактик эмлаш режасига ўзгартириш киритилиб, 2, 3 ва 4 ойлик чақалоқларни “Пента-1”, “Пента-2” ҳамда “Пента-3” комбинатсия қилинган вакциналар билан эмлаш йўлга қўйилди. 

Ҳозир болалар 2, 3 ва 4 ойлигида тегишли кетма-кетликда “Рота-1”, “Рота-2”, “Рота-3” вакциналари билан эмланмоқда. Натижада ўғил-қизлар ўртасида вирусли диарея касаллигидан ўлим ҳолатлари кузатилгани йўқ. Болалар 12 ойлик вақтида қизамиқ, паротит ва қизилчага қарши КПК-1, олти ёшлигида эса КПК-2 вакциналари билан эмланади.

Хўш, ушбу эмланиш натижасида болаларда аутизм келиб чиқиши мумкинми? Биз ушбу масалада фактчек қилишга уринамиз.

Ҳукм: Фейк

Ҳаммаси қандай бошланди

Болалик давридаги эмлашларга қарши бўлган инсонлар вакциналар болаларда аутизмга сабаб бўлишини таъкидлайдилар. Тахминларга кўра, бунга сабаб тиомерсалдир. Бу баъзи вакциналарда топилган симобни ўз ичига олган бирикма.

Тиомерсал симоб ўз ичига олган бирикма бўлиб, 90 йилдан ортиқ вақт давомида вакциналар ишлаб чиқаришда вирус инактиватори ва препаратнинг бактериал ва замбуруғли инфекциясини олдини олувчи антисептик сифатида ишлатилган.

Дастлаб бундай хабарлар Интернетнинг Ғарбий сегментида пайдо бўлди. Уларнинг таъкидлашича, АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) 2001 йилда ўтказилган тадқиқот натижаларини биринчи ой ичида гепатит B вакцинасини олган янги туғилган чақалоқларда нейроривожланиш кечикишлари хавфи ортиши кўрсатилган. 

Фактчек: Вакциналар болаларда аутизм хавфини оширади(ми)

Тахминларга кўра, ушбу тадқиқот натижалари болаларда касалликларни ривожланиш хавфининг кескин ўсишини кўрсатди – Диққат етишмаслиги гиперактивлик бузилиши учун 829%, аутизм учун 762%, уйқу бузилиши учун 498% ва нутқнинг кечикиши учун 206%. Худди шу хабарлар РуНет-да эмлашга қарши жамоаларда ҳам тарқалди. 


Аслида қандай

Болаларда аутизм ҳолатларининг кўпайишига симобли вакциналар сабаб бўлган деган гипотеза 80-йилларда эмлашга қарши бўлганлар томонидан илгари сурилган. Вакциналарга қарши ҳамжамиятнинг босими туфайли 90-йиллардан бошлаб Россия, АҚШ ва Европа мамлакатларида тиомерсалсиз вакциналар ишлаб чиқарила бошланди. Бироқ, олимлар бу ўзгаришни ижтимоий нотўғри қарашларга имтиёз сифатида баҳолайдилар.

Янги туғилган чақалоқнинг танасига кирувчи этил симобнинг максимал рухсат этилган миқдори (эмлашда ишлатиладиган тиомерсалнинг симобли компоненти) 327,7 микрограмни ташкил қилади. Вакциналарда ушбу компонентнинг дозаси бу рақамнинг 11 фоизидан ошмайди. Шифокорлар, шунингдек, этил симоб заҳарли эмаслигини ва симоб танада салбий таъсирларни қўзғатмаслигини таъкидлайдилар.

Хулоса

Шундай қилиб, АҚШ ва Даниядаги тадқиқотлар корреляциянинг йўқлигини тасдиқлади ва Буюк Британия ва Канадада нейропсихиатрик касалликларнинг кўпайиши ҳатто симобсиз эмлаш билан тасдиқланди. Алоқа йўқлиги Бразилияда яқинда ўтказилган тадқиқотда ҳам кўрсатилди.

Ўн йилдан ортиқ вақт давомида ЖССТ вакциналар хавфсизлиги бўйича Глобал маслаҳат қўмитаси билан биргаликда бундай тадқиқотлар натижаларини ўрганиб чиқди ва уларни тўлиқ тасдиқлади. Мустақил равишда Европа дори воситаларини баҳолаш агентлиги ва Америка педиатрия академияси мутахассислари худди шундай хулосага келишди.

Ҳакимжон Фозилов

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.