Ҳуқуқшуноснинг жавобига кўра, аслида «қора рўйхат» мавжуд эмас. Кредит бюро томонидан ҳам қарз олувчиларнинг «қора рўйхат»и юритилмайди.
Ҳозирда ушбу атама баъзи кредит ташкилотлари томонидан кредит олиш учун ариза берувчининг кредит тарихи салбий бўлган ёки скоринг(scoring) бали паст бўлган ҳолларда уларга кредит ажратилишини рад этиш учун ишлатилмоқда.
Қарздор кредит тўловини вақтида қилиб бориши, унинг келгусида ҳам олиши мумкин бўлган қарзига ижобий таъсир қилади. Шу билан бирга, қарздорлик кечиктириб юборилса, фуқаронинг скоринг бали тушишига сабаб бўлади.
Шунинг учун қарздор жараёнда бўлиб турган қарзини узиш даврийлигини келгусидаги кредит учун ҳам вақтида тўлаб бориши зарур.
Энди «қора рўйхат»дан чиқишга келинадиган бўлса, унда ечим фақатгина Марказий банк томонидан берилади.
«Сиз Марказий банкка мурожаат қилиб салбий кредит тарихингизни тўғрилашда амалий ёрдам беришларини сўрашингиз керак», дейилади ҳуқуқшунос жавобида.