Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси хорижда меҳнат қилаётган ватандошларимизни Янги Тошкент қурилишида ишлаш ва муносиб даромад топиш учун мамлакатга қайтишга чақирди.
Расмий маълумотларга кўра:
? Қурилиш ташкилотлари 10 мингга яқин иш ўрни таклиф қилмоқда.
? Бетончи, сувоқчи, сантехник, электромонтажчи каби мутахассисликларга юқори талаб мавжуд.
? Жами 38 та ихтисослик бўйича бўш иш ўринлари очилган.
? Ойлик маош 8 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача белгиланган.
Янги Тошкент лойиҳасида ишлашни хоҳловчи ватандошлар 0 800 0000 1176 рақамига (хориждаги фуқаролар учун) ёки 1176 қисқа рақамига (Ўзбекистон аҳолиси учун) мурожаат қилишлари мумкин.