Ўзбекистон элчихонаси меҳнат мигрантларини Янги Тошкент қурилишида ишлашга таклиф қилди

Улашиш:

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси хорижда меҳнат қилаётган ватандошларимизни Янги Тошкент қурилишида ишлаш ва муносиб даромад топиш учун мамлакатга қайтишга чақирди.

Расмий маълумотларга кўра:
? Қурилиш ташкилотлари 10 мингга яқин иш ўрни таклиф қилмоқда.
? Бетончи, сувоқчи, сантехник, электромонтажчи каби мутахассисликларга юқори талаб мавжуд.
? Жами 38 та ихтисослик бўйича бўш иш ўринлари очилган.
? Ойлик маош 8 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача белгиланган.

Янги Тошкент лойиҳасида ишлашни хоҳловчи ватандошлар 0 800 0000 1176 рақамига (хориждаги фуқаролар учун) ёки 1176 қисқа рақамига (Ўзбекистон аҳолиси учун) мурожаат қилишлари мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.