Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси тизимдаги бўш (вакант) лавозимларга номзодлар изламоқда

Улашиш:

 Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси тизимидаги

бўш (вакант) лавозимлар бўйича

Э Ъ Л О Н

 

  Туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларида бўш (вакант) лавозимлар:

  1. Мирзачўл тумани ДХМ бош мутахассис 0,5 (ярим) ставка;

Фаолият йўналиши:

  • “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатишни таъминлаш;
  • тадбиркорлик субъектлари томонидан рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш
    ва лицензия тартиботларидан ўтишда шаффофликни таъминлаш;
  • давлат органлари ва давлат хизматлари кўрсатадиган бошқа ташкилотлар билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқларга йўл қўймаслик;
  • тадбиркорлик субъектларига ахборот ёрдами кўрсатиш, шу жумладан давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул консультациялар бериш;
  • “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатишни таъминлаш;
  • тадбиркорлик субъектлари томонидан рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш
    ва лицензия тартиботларидан ўтишда шаффофликни таъминлаш;
  • давлат органлари ва давлат хизматлари кўрсатадиган бошқа ташкилотлар билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқларга йўл қўймаслик;
  • тадбиркорлик субъектларига ахборот ёрдами кўрсатиш, шу жумладан давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул консультациялар бериш;
  • иш ҳафтаси давомида белгиланган тартибда Давлат хизматлари маркази ахборот–коммуникация тизими, шунингдек, компьютер қурилмаларининг танаффузсиз ишлашини таъминлаш;
  • Давлат хизматлари маркази ходимларини давлат хизматлари ҳақидаги маълумотларни олиш учун давлат органларининг расмий сайтларидаги зарур ахборотлар билан таништириш;
  • аризачилар томонидан навбатни кутишлари учун навбатни бошқариш электрон тизимининг узлуксиз ишлашини ташкил қилиш.

Бош мутахассис:

  • фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;
  • ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
  • давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш бўлими (шўъбаси)дан аризачиларнинг аризаларини олишни таъминлаш;
  • аризаларнинг ваколатли органларга улар бўйича қарор қабул қилиш ва уларни тегишли равишда расмийлаштириш учун ўз вақтида берилишини таъминлаш;
  • электрон дастурга аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатларни бириктириш ва юклаш;
  • ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларга ўзининг хизмат электрон рақамли имзосини қўйишини таъминлаш;
  • ариза қабул қилинган куни идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали тегишли ваколатли органларга юкланган ҳужжатларни жўнатиш.

Расмий талаблар:

  • ҳуқуқшунослик, иқтисодий, молиявий, солиқ, банк иши ёхуд ахборот технологиялари мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
  • шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

ФҲДЁ органларида бўш лавозимлар:

  1. Дўстлик туман ФҲДЁ бўлими мудир (а);
  2. Фориш туман ФҲДЁ бўлими мудир (а);
  3. Зарбдор туман ФҲДЁ бўлими мудир (а);
  4. Зомин туман ФҲДЁ бўлими 2-тоифали инспекори;

Фаолият йўналиши:

  • жисмоний ва юридик шахсларга фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш;
  • фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш;
  • фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг ҳисобини юритиш;
  • фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини ва қонунда белгиланган бошқа ҳужжатларни сақланишини таъминлаш;
  • фуқароларга (ўзларига нисбатан тузилган далолатнома ёзувлари бўйича) фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари қайд қилинганлиги ҳақида гувоҳномалар, зарур ҳолларда такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар бериш.

Мудир(а), 1 ва 2-тоифали инспектор:

  • ФҲДЁ бўлимига юклатилган вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминлаш;
  • ФҲДЁ бўлими фаолиятига раҳбарлик қилиш;
  • ФҲДЁ бўлимида меҳнат ва ижро интизомини назоратини олиб бориш;
  • никоҳни қайд этишда узрли сабаблар бўлганда, аризачиларнинг илтимосларига кўра қонунда белгиланган бир ойлик муддатни қисқартириш;
  • ФҲДЁ бўлимидаги қайд этиш дафтарлари ва бошқа ҳужжатларнинг юритилиши рўйхатга олиниши ва лозим даражада сақланиши, шунингдек қатъий ҳисобдаги гербли гувоҳномалар ҳисобини юритади ва уларнинг сақланиши ҳамда сарфланишини таъминлаш;
  • гербли гувоҳномаларни адлия бошқармасидан олишда шахсан текшириб қабул қилиб олиш, сақлаш ва қонуний сарфланиши учун масъул ҳисобланади.

Расмий талаблар:

  • мудира лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш;
  • 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотга ва 2-тоифали инспектори лавозимига юридик мутахассислик бўйича, қоида тариқасида, ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланади;
  • шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Меҳнат шароити, иш ҳақи ва қўшимча афзалликлар:

  • Барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
  • иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
  • муносиб иш ҳақи 2,5-3,5 миллионгача (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.
  • идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд;
  • замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;
  • давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Мурожаат муддати ва манзил:

  • номзодлар 2021 йил 5 май кунига қадар белгиланган танловда иштирок этиш учун ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини jizzax@davxizmat.uz электрон почтасига юборишлари лозим.
  • юборилаётган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши керак.

Изоҳ: Маълумотнома (объективкада) кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигига номзоднинг ўзи шахсан жавобгардир.

 - Юборилаётган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам акс эттирилиши керак.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.