Судга бормаган Юлдуз Усмонова тўйда хизматда бўлди

Улашиш:

                                                             Фото: Видеолавҳадан скриншот
Қорақалпоғистоннинг «Эл хизматида» газетаси журналистлари хонанда Юлдуз Усмоновани маҳаллий телеканаллардан бирида айтган гаплари учун судга беришгани ҳақида хабар берилганди.

Ушбу иш бўйича суд жараёни 7 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Бироқ Усмонованинг соғлиғида муаммо борлиги сабабли суд жараёни бошқа кунга қолдирилгани айтилганди.

Ижтимоий тармоқларда куни кеча хонанда Имроннинг тўйи бўлгани ҳақида видеолар тарқалди.
Ушбу видеоларда Юлдуз Усмонова хизматда бўлганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, суд жараёни 16 июлга қолдирилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.