Эмомали Раҳмон оиласида жудолик юз берди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

20 июль куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг синглиси Қурбонби Раҳмонова 64 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Asia Plus маълум қилди.

Президент синглиси коронавирус юқтиргани айтилган. Аёлга «коронавирус ташхиси қўйилган, ўн кун давомида шифокорлар унинг ҳаёти учун курашган».

Қурбонби Раҳмонова 2012 йил июн ойида Душанбеда отиб ўлдирилган «Ўрмон ва овчилик» давлат унитар корхонаси директори Холмўмин Сафаровнинг рафиқаси бўлган.

Аввалроқ, Эмомали Раҳмоннинг 88 яшар қайнонаси Узбекби Асадуллаева коронавирус симптомлари билан вафот этганди. 

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг