Тesla яна бир оламшумул кашфиётга қўл урмоқчи

Улашиш:

Тesla асосчиси ва раҳбари Илон Маск 2022 йилда Тesla Bot гуманоид роботини яратилишини эълон қилди. Бу ҳақда  Reuters маълум қилди.

Янги роботнинг бўйи ўрта ёшли эркакнинг ўртача бўйи билан тенг - 172 сантиметр, вазни эса 57 килограммни ташкил қилади. Юз ўрнига «Тesla Bot»да фойдали маълумотлар кўрсатиладиган экран бўлади.

Максимал ҳаракатланиш учун роботнинг оёқ -қўллари 40 та ёрдамчи ускуна билан жиҳозланади.

Илон Маскнинг сўзларига кўра, «Тesla Bot»дан дўконга бориш, кундалик вазифаларни бажариш ва буюмларни олиб юриш учун фойдаланиш мумкин.

Тақдимотда Маск «Тesla Bot» максимал 8 км /соат тезликка эриша олишини таъкидлаган.

Роботнинг кўриш қобилияти Тesla автомобилларини ишлаб чиқаришда аллақачон ишлатилган қурилмалар билан таъминланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.