Расмий муносабат: МИБда мавжуд ижро ҳужжатлари ижроси таъминланади

Улашиш:

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни ижтимоий тармоқларга фуқаро Л.Расулов томонидан фойдасига компенсация пуллари ундирилмаётганлиги ҳақидаги хабар жойлаштирилган.

Аниқланишича, қарздор Зомин туман ҳокимлиги ҳисобидан ундирувчи Л.Расулов фойдасига 402.6 млн. сўм компенсация ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти Зомин  туман бўлими иш юритувига бугунги кунга қадар келиб тушмаган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 128-моддасида “Ундирувни Давлат бюджети маблағларига қаратишни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш молия органлари томонидан тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ижро ҳужжатлари бўйича тегишли бюджетдан маблағлар олиш учун ижро ҳужжатида кимнинг фойдасига бюджет маблағлари ўтказилиши назарда тутилган бўлса, ўша шахслар ёхуд уларнинг вакиллари (бундан буён матнда ундирувчилар деб юритилади) тегишли молия органларига ижро ҳужжатининг асл нусхасини илова қилган ҳолда ариза тақдим этади. Аризада бюджет маблағлари ўтказилиши талаб қилинаётган ундирувчининг банк ҳисобварағи кўрсатилган бўлиши лозим” деб белгиланган бўлиб, фуқаро Л.Расуловга мурожаатида келтирилган важлари юзасидан тегишли тартибда ҳокимлик ҳамда молия органларига мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилади.

Келгусида ушбу мазмундаги ижро ҳужжати Бюро органларига келиб тушган тақдирда ижро ҳаракатлари олиб борилиши маълум қилинади.

 

                                                                      МИБ Жиззах вилоят бошқармаси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.