Улар билан келишиб бўлмайди

Улашиш:

Фото: Turantoday.com

Интернет тармоғида бир “демократия уламоси”нинг Қозоғистондаги вазиятни изга тушириш учун томонлар музокаралар столига ўтиришлари лозимлиги ҳақидаги чиқиши эълон қилинди. Қизиқ, ўша сиёсатчи давлат раҳбарларининг қотиллар тўдаси билан музокаралар олиб боришга чақирмоқда.

Қозоғистонда юз берган воқеалар ҳақидаги маълумотларга кўз югуртирсангиз минглаб одамлар жабр кўргани, 400 дан ошиқ фуқаролар яраланиб касалхоналарга тушгани, 18 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳалок бўлгани, икки нафари бошидан жудо қилингани тўғрисидаги хабарлар берилганига гувоҳ бўласиз. Қанча-қанча бинолар, Алматидаги аэропорт вайрон қилинди. Алмати ва бошқа йирик шаҳарларда ҳукумат қўшинлари ва террорчи тўдалар ўртасидаги отишмалар давом этаётир. Шундай хунрезликни амалга ошираётганлар билан музокаралар олиб бориш мумкинми?!

Сўнгги хабарларга кўра Қозоғистон Президентининг мурожаатига мувофиқ ОДКБ қўшинлари мамлакатга киритилди. Ҳозирнинг ўзида тартибсизликларда иштирок этган 2500га яқин шахслар қўлга олинган.

Вақти келиб ҳақиқат қарор топади, бу ишларнинг бошида турганларнинг қилмиши ошкор бўлади. Конституцион тузумни ағдаришга уринган кимсалар ўз жазосини олади. Лекин ҳалок бўлганлар энди қайтиб келмайди, қалб яралари туфайли пайдо бўлган чандиқлар ҳеч қачон тузалмайди. Қозоғистон воқеалари барча халқлар учун сабоқ бўлиши керак.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.