Бухоро шаҳар ҳокимининг уйидан $200 минг ўғирлаб кетилгани айтилди

Улашиш:

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носировнинг уйига 4 январь куни номаълум шахслар ўғирликка тушиб, 200 минг доллар миқдоридаги пулларни олиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур хабар ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилганда, шаҳар ҳокимининг хонадонида ўғирлик жинояти содир бўлмаганлиги маълум бўлган.

Шунингдек, ИИБ ва унинг қуйи тизимларига бундай мазмундаги ҳодиса содир бўлганлиги тўғрисида бирор бир хабар ёки мурожаат келиб тушмаганлиги ёхуд ҳокимнинг бирор бир яқин қариндошлари томонидан ҳам бундай жиноий ҳодиса юз берганлиги юзасидан хабар ёки мурожаат бўлмаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.