«Xiaomi» компьютер ва смартфонга бирдек тушувчи флешка чиқарди

Улашиш:

«Xiaomi» компанияси компьютер ва смартфонга бирдек тушувчи флешка (U Disk Flash Drive) чиқарди.

U Disk Flash Drive компаниянинг Хитойдаги дўконлари ҳамда «Youpin» майдончасида сотувга чиқди. Флешкалар икки хил: 64 ГБ ва 128 ГБ сиғимли бўлиб, нархи 99 юан ва 169 юан (15,6 ва 26,6 доллар атрофида).

U Disk Flash Drive «иккитаси биттада» шаклидаги флеш-сақлагич бўлиб, USB Type-A ва USB Type-C ни қўллайди. USB 3.2 Gen1 Type-A да ўқиш тезлиги — 150 МБ/сония. Ушбу уланиш Windows 7/8/10/11, MacOS 10.6 ва ундан юқори талқинлари, USB Type-C Android 4.4 ва ундан юқори андроидлар учун мўлжалланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.