Энди шортик кийган ҳайдовчиларга жарима солинадими? Изоҳ берилди

Улашиш:

Тармоқда «Энди шортик кийиб автомобиль бошқарган ҳайдовчига ГАИ штраф солади. Кийим кийиш эстетикасига ҳам ҳайдовчилар учун жавобгарлик борми?» номли видео тарқалди. 

16-апрель куни Фарғона вилояти, Учкўприк тумани деҳқон бозори яқинида ЙПХ ходими А.Ўринов меъёрий ҳужжатларини текшириш мақсадида «Matiz»  ҳайдовчисини тўхтатган.

Ўзаро мулоқот жараёнида ЙПХ ходими ҳайдовчининг кийимига эътироз билдириб, Йўл ҳаракати қоидалари китобининг 55-56 саҳифаларида ҳайдовчи кийим кийиш маданиятига риоя қилиши бўйича банд белгиланганлигини таъкидлаб, маъмурий баённома расмийлаштириши мумкинлигини ҳам келтириб ўтган.

ЙҲХББ изоҳига кўра, амалдаги Йўл ҳаракти қоидаларида ҳайдовчи транспорт воситасидан фойдаланиш ва уни бошқариш вақтида кийим кийиш тартиби тўғрисида ҳеч қандай изоҳ ёки тартиб белгиланмаган. Ҳайдовчига нотўғри ва асоссиз маълумот етказган ЙПХ ходими А.Ўриновга нисбатан хизмат текшируви тайинланди. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.