Маймун чечагига чалинганлар карантинга олинади — Бельгия

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Бельгия маймун чечагига чалинганлар 21 кунлик карантинга олиниши жорий этилган дунёдаги биринчи мамлакат бўлди.

14 мамлакатда ушбу касаллик расман тасдиқланганидан сўнг ҳамда Буюк Британия шифокорлари касалланишлар сони «сезиларли равишда» ошганидан огоҳлантиришни бошлашганидан кейин Бельгия кескин чора қўллашга киришди.

Мамлакатдаги барча инфекциялар Антверпендаги фестивал билан боғлиқлиги, биринчи бемор ўтган жума куни рўйхатга олингани айтилмоқда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг