Шомуродовга зўр клуб харидор! Бош директор буни тасдиқлади

Шомуродовга зўр клуб харидор! Бош директор буни тасдиқлади

“Рома”га керак бўлмай қолган Элдор Шомуродовни қўлга киритмоқчи бўлаётган жамоалар сони тобора ошиб бормоқда.
А Серияда юқори ўринлар учун курашиб, Еврокубокларга йўлланма олишни мақсад қилган “Сассуоло” ҳужум чизиғини ўзбек футболчиси ёрдамида кучайтирмоқчи. Буни клуб расмийлари тан олди.

Биздан Шомуродовга қизиқаётганимизни сўрашяпти. Ҳа шундай. Шомуродов ўзини А Серияда нималарга қодирлигини кўрсата олган яхши футболчи. Бундан ортиқ маълумотларни ошкор қила олмайман, - деди “Сассуоло” бош директори Жованни Карневали.

Элдор Шомуродов ўтган мавсум барча турнирларда 40 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига бешта гол ва олтита ассист расмийлаштирди. Рим клуби билан 2026 йилнинг ярмигача шартномага эга бўлган футболчимиз саккиз миллион еврога баҳоланмоқда.
Шомуродовга харидор клубларнинг аксарияти уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олмоқчи.