Видео: Зомин қозон патири (Ҳужжатли фильм)

Улашиш:

Қозон патир – юмшоқ мағзли ва усти қарс-қурс иссиқ нон. Бундай нон янги қаймоқ ва чой билан нонушта учун айни муддао. Анъанавий ўзбек нони тандирда пиширишади, лекин Қозон патир эса қозонда тайёрланади. Нон тайёрлашнинг ушбу усули асосан Жиззах вилоятида кенг тарқалган. Нонни оғир чўян қозоннинг тубига жойлаштиришади.

Ноннинг бир томони қизарганида, у айлантирилади. Ёпишдан олдин ноннинг марказий қисмини турли хил чиройли нақшлар билан безатишади. Ушбу таомни маҳоратли аёллар ўз қўллари билан, ҳеч қандай воситасиз пиширадилар. Аммо биз энди ўрганувчи уй бекаларига ушбу таомни жуда эҳтиёткорлик билан тайёрлашни маслаҳат берамиз.

Қозон патирини уйингиздан чиқмасдан осонгина тайёрлаш мумкин. Дастурхонга тортишда иссиқ ноннинг марказига сариёғ қўшсангиз, унга жуда бой таъм касб этилади.

Ижодий жамоамиз яқинда Зомин туманидаги Ўриклисой қишлоғида яшовчи Руқия Шайзоқова хонадонида бўлиб, "Қозон патир" пишириш жараёнини тасвирга олди. Ушбу фильмни қуйида томоша қилишингиз мумкин.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.