«Барселона» тўрт футболчисининг жавобини беради

Чоп этиш

«Барселона» қишки трансфер ойнасида тўрт нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи. Кўк-анорранглилар жамоадаги маошларни шу тариқа мўътадиллаштиришмоқчи.

Каталония жамоасининг молиявий муаммолари майдондаги муаммоларидан жиддийроқ. Ёзда Мартин Брейтуэйт, Рики Пуч ва Миралим Пяничларнинг жавоби берилиб, масала қисман ҳал этилди. Бироқ қолган футболчилар маошлари қисқаришига рози эмас.

Депай, Пике, Алба, Де Йонг

Diario Sport ёзишича, «Барселона» қишда Жерар Пике, Френки Де Йонг, Мемфис Депай ва Жорди Албага «кетиш чиптаси»ни тақдим этиши кутилмоқда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив