«Ҳозир ҳамманинг ўз ‘шайхи’ бор Google деган. Ёзяпмиз, жавоби чиқса, мана шу тўғри деб ўйлаяпмиз» — Муфтий

Улашиш:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров интернетдан фойдаланиш бўйича сўнгги аср уламолари фикрлари, диний нуқтаи назардан ундан фойдаланиш қоидалари ҳақида маълумот берди.


«Бугунги кундаги энг катта неъматлардан биттаси — интернет. Лекин ҳамма неъматдан нотўғри фойдаланиш — офат, бало. Уламолар айтадиларки, интернет гўёки бир пичоқ. Ошпазнинг қўлига тушса, таом пиширади. Ёмон одамнинг қўлига тушса, жиноят содир этади», — муфтий Нуриддин Холиқназаров.

«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг бир буюк ҳадислари интернетдан фойдаланувчи ҳаммага дастур бўлади. У зот айтганлар: Инсон боласи борки, қиёматда қуйидаги нарсалардан сўралмасдан туриб, бир қадам ҳам босолмайди: умрини нимага сарфлагани, ўрганган илмига қай даражада амал қилгани, молини қаердан топиб, қаерга сарфлагани», — дейди муфтий.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг таъкидлашича, Интернет ҳеч қачон устоз бўлолмайди. Айниқса, диний мавзуда.

-"Ҳозир ҳамманинг ўз «шайх»и бор. Google деган. Нима бўлса, ўшанга ёзади, бўлди. Ўшанинг айтгани айтган. У ёзилган нарсанинг таҳлили йўқ, ким айтди, қайси мазҳаб вакили у, бу айтганлари кимга тўғри келади — бунинг қизиғи йўқ. Ёзяпмиз, жавоби чиқса, мана шу тўғри деб ўйлаяпмиз", — дея фикр билдирди муфтий.

Нуриддин Холиқназаров, шунингдек, интернетдаги ўйинларга муккасидан кетишдан қайтарди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.