Йўллар музлаганда автомобилни қандай бошқариш керак?

Улашиш:

Йўллар сирпанчиқ вақтда автомобилни тўғри бошқаришнинг бир неча оддий усуллари мавжуд:

•    йўлнинг нотекис қисмида тормозни босманг;

•    бурилиш жойларида ҳаракат тезлигини бир меъёрда сақланг;

•    сирпанчиқ йўлда тормозни қаттиқ босманг.

Автомобиль сирпанишни бошлаганда қандай чоралар кўриш зарур? Сирпанчиқ йўлда автомобилнинг орқа чап ёки ўнг томони сирпанишни биринчи бошлаши мумкин. 

Сирпанчиқ йўлда рул чамбарагини секин ва аниқ айлантириш керак. Шу билан бирга:

•    агар автомобилни орқа ғилдирак бошқарса, газдан оёғингизни олинг. Агар олди ғилдирак бошқарса, газни босиб тезликни озгина оширинг;

•    автомобиль сирпанчиқ йўлдан чиққандан сўнг, рул чамбарагини тўғри ҳолатга қайтариш зарур. Агар ўз вақтида қайтармасангиз, автомобиль ўз йўналишидан бошқа йўналишга ўтиб кетиши мумкин.

Ушбу усуллар тўғри бажарилса, автомобиль яна бошланғич ҳолатига қайтади ва ўз йўналишингизда давом этишингиз мумкин. Йўлингиз бехатар бўлсин. 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.