Инстаграмдаги «пул кўпайтирувчи» фирибгар ниҳоят қўлга олинди

Улашиш:

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи, фуқаро А.Р. ариза билан мурожаат қилиб, “Инстаграм” ижтимоий тармоғида “Амир Курбанов” исмли шахс билан пул кўпайтириб бериш мақсадида ёзишганлиги ва 300.000 сўм пул маблағларини ўтказиб берганидан сўнг алданиб қолганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахс, Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи, 2001 й.т., Ш.Н. эканлиги аниқланган.

Ш.Н. фирибгарлик йўли билан бошқа бир нечта фуқароларни алдаб, пулларини ўзлаштирганлиги ва шахсий эхтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлди.

Ш.Н.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.