Бир неча йил олдин Google ўзининг Gmail электрон почта хизматида верификация қилинган бренд логотипи қўллаб-қувватланишини ишга туширган эди. BIMI (Brand Indicators for Message Identification) билан бирга ишлайдиган бу хусусият компанияларга ўзларининг логотипларидан профил сурати сифатида фойдаланиш имконини беради. Эндиликда эса Gmail BIMI'ни ўзлаштирган компанияларга кўк верифкация белгисини ҳам беради.
"Кучли электрон почта аутентификацияси фойдаланувчиларга ва электрон почта хавфсизлик тизимларига спамни аниқлаш ва тўхтатишга ёрдам беради, шунингдек, хабар жўнатувчиларга ўзларининг ишончли бренд афзалликларидан фойдаланиш имконини беради. Бу электрон почта манбаларига бўлган ишончни оширади ва ўқувчиларга барча учун яхшироқ электрон почта экотизимини яратиб, ажойиб тажриба беради." – дейди Google ўзининг блог постида.
Google мисолидаги улашилган скриншотга кўра, кўк верификация белгиси устига сичқончани олиб борсангиз сиз "Ушбу электрон хабар жўнатувчиси google.com ва профил суратидаги логотипни верификация қилган" матнини кўрашингиз мумкин.
Gmail тасдиқланганлик белгиларини бугундан бошлаб Воркспаcе, ҳамда, шахсий Google аккаунтлари учун ишга туширади, шундай экан сиз ҳам тез орада "галочка"ли аккаунтлардан электрон хабарларни қабул қилишингиз мумкин.