iPhone’нинг 2007 йилда ишлаб чиқарилган биринчи авлод қурилмаси 190 000 долларга сотилди

Улашиш:

iPhone’нинг биринчи авлод қурилмаси 190 373 000 долларга сотилди. Гаджет аукционга қўйилган вақтда заводдан чиқарилган ўрамида бўлган.

LCG Auctions маълумотларига кўра, бу нарх смартфоннинг 2007 йилда чиқарилган пайтдаги нархидан деярли 380 бараварга қиммат. Гаджетнинг ўша пайтдаги нархи 499 доллар эди.

Бундан ташқари, 4 гигабайтли модели сотувлар ҳажмининг орқада қолиши ва 8 гигабайтли моделининг чиқарилиши туфайли ишга туширилгандан икки ой ўтгач тўхтатилган. Гаджетнинг 4 гигабайтли модели сони у билан бир вақтда ишлаб чиқарилган 8 гигабайтли моделидан 20 бараварга кам.


Бу сўнгги пайтларда аукционда рекорд нархда сотилган учинчи оригинал iPhone ҳисобланади.

 Жорий йилнинг февраль ойида 8 гигабайт хотирага эга модел 63 000 долларга, 2022 йилнинг октябрь ойида яна бир шунга ўхшаш модел 39 000 долларга сотиб олинган. Барча смартфонлар асл ўрамида муҳрланган бўлган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.