Бош прокуратура энергетика соҳасида талон-торож, коррупцион ҳолатлар бўйича назорат тадбирлари олиб бормоқда

Улашиш:

Айтишларича, Республика бўйлаб Бош прокуратура томонидан энергетика соҳасида талон-торож, коррупцион ҳолатлар ва бошқа қонунбузилишлар олдини олиш бўйича кенг қамровли назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Топшириқ  Давлат раҳбари томонидан айрим ҳудудларда аҳолига кўмир тарқатиш тизими тўғри йўлга қўйилмагани, оқибатда етказиб берилган кўмирни юқори нархларда ноқонуний сотиб юбориш ҳолатларига йўл қўйилаётгани кўрсатиб ўтилгач бошланган.

Куни кеча, “Кўмир таъминот” МЧЖ нинг Андижон вилоят филиали тасарруфидаги Андижон, Булоқбоши ҳамда Жалақудуқ туманлари кўмир омбор мудирлари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган кўмирларни талон-торож қилганликлари ҳолати юзасидан жиноят иши (https://t.me/uzbprokuratura/33780) қўзғатилган ва барчалари ушланган.

Улар гўёки фуқаролар олганлиги тўғрисида сохта маълумотлар тайёрлаб, аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 962,3 млн. сўмлик 3.085,4 тонна  кўмирни шахсий манфаатлари йўлида нақд пулга сотиб юборишган.


2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.