Янги йил байрамида тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди — ССВ

Улашиш:

Бу гал Янги йил байрамида юртдошларимиз 30 декабрдан 2 январгача кетма-кет 4 кун дам олади. Ана шу даврда қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:

  • 207 та туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалари,
  • 1074 та оилавий поликлиникалар,
  • туман, вилоят ва республика шифохоналари,
  • ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
  • тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.

Юртимиз бўйича 2835 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.

Бундан ташқари, 229 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.