Суд раиси ўринбосари мактабда очиқ дарс ўтди

Улашиш:

Жиззах шаҳрида жойлашган 22-сон мактабда Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари Н.Расулов томонидан 10-синф ўқувчиларига “Ҳуқуқшунослик” фанидан очиқ дарс ўтиб берилди.

Маърузачи томонидан ўқувчиларга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон ҳуқуқи ва манфаатлари ифодаси сифатида демократик қадрият, анъана ва ижтимоий адолатнинг қарор топишида, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечириши ҳамда миллий тотувликни таъминлашда бош омил бўла олиши, унда мустаҳкамлаб қўйилган кафолатлар ва ифода этилган нормаларни кундалик ҳаётимизда қарор топтириш, шубҳасиз, кексаю ёш – ҳар бир фуқародан ҳуқуқий фаолликни талаб қилиши баён қилинди.

Очиқ дарс савол жавоб кўринишида бўлиб ўтди. Унда ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.