4-сектор раҳбари Ғаллаорол туманида фош этилган жиноят муҳокамасида қатнашди

Улашиш:

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Б.Ташпўлатов, Ғаллаорол туманида масъуллар иштирокида “Кўкгумбаз” маҳалласида содир этилган жиноятларни ушбу маҳалланинг ўзида мутасаддилар, қишлоқ ва кўча вакиллари, фаоллар ва кенг жамоатчилик иштирокида атрофлича муҳокама қилдилар.

Бунда, жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, шунингдек, маҳаллада жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишларни жойига чиқиб ўрганиб, ушбу маҳалла мутасаддилари ва профилактика инспекторининг ҳудудда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширган профилактик тадбирлари, жиноят сабаблари ва унинг келиб чиқишига омил бўлган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилинди.

Жумладан, 2024-йил 2-февраль куни соат 18-00 ларда олинган тезкор маълумотга асосан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш шўъбаси ходимлари томонидан вилоят ДХХ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, олдиндан кузатувга олинган фуқаро Х.Қ. бошқарувидаги “Самарқанд-Жиззах” йўналишида ҳаракатланаётган “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси Ғаллаорол тумани “Сангзор” ЙПХ масканида тўхтатилади. Унда йўловчи сифатида кетаётган М.А. дан ёнида тақиқланган ашёлар бор ёки йўқлиги сўралганида, у эгнидаги қора рангли курткаси ички чап чўнтагидаги, қора полиэтилен пакет ичида бўлган 10 дона рангсиз полиэтилен билан ўралган ҳолдаги, жами оғирлиги 86,66 грамм  бўлган “опий” гиёҳвандлик воситасини тадбир иштирокчиларига тақдим этган. Ҳозирда ЎзР Жиноят кодексининг 273-модда 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, туманнинг қолган барча ҳудудлари ва меҳнат жамоаларида жиноятлар ва уларнинг оқибатларини таъсирчан муҳокама қилиш, келгусида оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни олдини олиш мақсадида, “фуқаробай”, “оилабай” ва “хонадонбай” тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.