Дори тайёрлаш учун ҳар йили миллионлаб эшаклар сўйилади

Улашиш:

Эшак ўғирлаш Африканинг аксар қисмида кенг тарқалган. Эшак териси глобал савдосининг қурбонларидан бу каби ҳолатлар юзасидан шикоятлар келиб тушмоқда, деб ёзади BBC.

Бундай жиноятнинг асосий сабаби Хитойда ишлаб чиқариладиган “Эжиао” номли эшак териси желатинидан тайёрланадиган анъанавий дори-дармон ҳисобланади. Маълумотларга кўра, у умумий соғломлаштириш ва ёшартириш, қонни кўпайтириш, уйқуни яхшилаш ва туғилиш кўрсаткичларини ошириш каби кўплаб афзалликларга эга. Мазкур дори узоқ йиллардан буён мавжуд бўлишига қарамай, биргина 2011 йилги “Саройдаги императорлар” номли Хитой телекўрсатуви дорининг обрўсини, эшак терисига эса талабни ошириб юборди.

2017 йилдан буён эшак териси савдосига қарши курашувчи кампания Donkey Sanctuary’га кўра, дунё бўйлаб ҳар йили камида 5,9 миллион эшак мазкур талабни қондириш учун сўйилган. Найробидаги эшаклар қўриқхонасида ишловчи Соломон Онянго: “Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, 2016–2019 йилларда Кениядаги эшакларнинг ярми сўйилган”, дейди.

"Биз “Эжиао” компаниялари эшак терисини импорт қилишни бутунлай тўхтатиб, коллаген ишлаб чиқариш каби барқарор альтернативларга сармоя киритишларини истардик. Буни амалга оширишнинг хавфсиз ва самарали усуллари аллақачон мавжуд", — дея қўшимча қилади қўриқхонанинг яна бир ходими.

17–18 февраль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган Африка Иттифоқи саммитида бутун Африка бўйлаб эшак териси савдоси бўйича чексиз тақиқ таклифи кун тартибига киритилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.