Афғонистон компанияси Тошкент вилоятида ичимликлар ишлаб чиқариш заводини очмоқчи

Улашиш:

Афғонистоннинг Zalal Mowafaq Industrial Company компанияси Дўстободда алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.  

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати маълумотларига кўра, лойиҳа икки босқичда амалга оширилади, инвестицияларнинг умумий ҳажми эса 130 миллион долларни ташкил этади. Завод шу йил охиригача ишга туширилиши режалаштирилган.

Ушбу корхонада 500тадан 2000 тагача янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар маҳаллий бозорда сотилади ва чет элга экспорт қилинади.

Ҳокимлик берган хабарда Туркия компанияси деб кўрсатилган Zalal Mowafaq 2002 йилда Ҳиротда ташкил этилган. У HiT ва Attack брендлари остида газланган ичимликлар, мева шарбатлари ва энергетик ичимликлар каби турли хил алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.