Жиззахда болаларни шафқатсизларча калтаклаган боғча тарбиячиси ишдан олинди (видео)

Улашиш:

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги  16-боғчада фаолият юритувчи тарбиячи боғча болаларини калтаклагани сабабли ишдан олинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят ва туман мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда туман масъуллари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат ўрганилган. Аниқланишича, тасвирда акс этган кўнгилсиз ҳодиса ташкилот тарбиячиси  томонидан содир этилган.

Видеода боғча тарбиячиси болаларни кетма-кет ёнига чақириб, шафқатсизларча юзига ва тана қисмига шиппак билан ургани акс этган.

Маълумотларга кўра, ДМТТ тарбиячиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, 2024 йил 19 июнь санасидан эътиборан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.