Қайта жонланган расмлар. Савицкий музейи деворларида биринчи марта "Ипак йўли хазиналари" иммерсив шоуси намойиш этилди

Улашиш:

Нукусдаги Савицкий номидаги музейда биринчи марта "Ипак йўли хазиналари" иммерсив шоуси намойиш этилди. Тадбирда "жонланган" расмлар кўргазмаси, шунингдек, концерт ва Буюк Британиянинг The Great Steppe Treasure арт-каталогининг тақдимоти бўлиб ўтган.  

Музей деворларида Буюк Британия, Литва, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларус ва Ўзбекистон рассомларининг ноёб асарлари намойиш этилган. Улар Евроосиё маконининг бойлиги ва турли хил визуал образлар ҳақидаги тасаввурларини ўзида мужассам этган.

Мария Яновская, Розалинда Абдикадирова, Лариса Пак, Шайзода Бакенова, Олеса Давидовская, Мария Мучинская, Полина Лахтина ва бошқаларнинг ишлари намойиш қилинган. Замондошлар ишлари билан бир қаторда, музейнинг ўз коллекциясидаги классик расмлар ҳам экспозицияга киритилган.

"Бу Евросиёнинг маданий меросига шўнғиш учун ажойиб тажриба бўлди. Кўргазмани Игор Савицкий музейи каби ноёб жойда кўриш ҳақиқатан ҳам ҳаяжонли. Ушбу санъат ва тарих оламига криш имконияти учун ташкилотчиларга раҳмат!"- деди тадбир меҳмони исроиллик Геннадий Горовой.

Кўргазма 8-халқаро Eurasian Creative Week фестивали доирасида бўлиб ўтган. Тадбирга 100 дан ортиқ меҳмонлар ташриф буюришган, улар орасида нукусликлар ҳам, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Буюк Британия, Беларус, Финляндия ва Исроил каби турли мамлакатлардан делегатлар ҳам бор эди.

Эслатиб ўтамизки, Флоренция ва Венецияда Савицкий номидаги музей ва Ўзбекистон Давлат музейи коллекциясидаги расмлар биринчи марта намойиш этилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.