Йил бошидан 6,7 миллард сўм алимент пуллари ундириб берилди

Улашиш:

Бу ҳаётда фарзанд тарбияси, унинг таъминоти ҳар бир ота-она зиммасидаги ўта шарафли ва айни пайтда масъулиятли вазифа саналади. Бироқ ҳаётда ана шундай масъулиятли вазифани ўз ихтиёри билан бажаришдан бош тортадиган ота-оналар ҳам учраб туради. Албатта, бундай вазиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва таъсирчанлигини ошириш мақсадида маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кўрилади.

Хусусан, жорий йилнинг январь-август ойлари давомида Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар тумани бўлими томонидан 6,7 млрд. сўм алимент қарздорликлари ундирилган бўлса, давлат ижрочиларининг ташаббуси билан 152 нафар фуқаролар иш билан банд бўлмаган алимент тўловчилари доимий иш билан таъминланган бўлса, 298 та оилалар яраштирилишга эришилган.

Бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан фарзанди Алимент таъминотини тўлашдан бўйин товлаб келган 129 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 474-моддасига асосан жавобгарликка тортилган.

Хулоса қилиб айтганда, алимент бу қарз эмас, балки фарзанднинг у вояга етганга қадар бериладиган таъминотидир. Буни бажариш эса, ҳар бир ота-онанинг бурчидир. 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.