Ҳолат Боғибаланд кўчасидаги ички йўллардан бирида содир бўлган.
Наманган вилояти Косонсой туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақида ИИВ ахборот хизмати маълум қилди.
Ҳолат 2 октябрь куни соат 16:00 атрофида туманнинг Боғибаланд кўчасидаги ички йўллардан бирида содир бўлган.
"ВАЗ-2107" ҳайдовчиси дўстини машина юкхонасига ўтқизиб олиб, турли манёврлар қилиб ҳаракатланган. Оқибатда ерга йиқилган йигит турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муожаларга қарамай вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан иш очилган.