Андижонда ўқитувчи ўқувчининг қўлига игна санчиб, ҳожатхонага чиқармай қийнаётгани айтилмоқда

Улашиш:

Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўрганмоқда.

'Андижонда ўқитувчи ўқувчининг қўлига игна санчиб, ҳожатхонага чиқармай қийнаётгани айтилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Ўқувчилар игна санчиш билан жазоланаётгани айтилмоқда" мазмунидаги хабар тарқалди.

Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўрганмоқда.

Аниқланишича, жорий йилнинг 14 октябр куни Андижон вилояти, Андижон туманида яшовчи фуқаро Э.С. (эркак) ИИБ га мурожаат қилиб, Сирдарё туманидаги 27-сонли мактабда 1-синфда таҳсил олаётган қизи Ғ.О. (2017 йилда туғилган) ни ўқитувчиси А.Г. (аёл) қўлига игна тиққанлиги ва ҳожатхонага чиқармасдан руҳий тазйиқ ўтказганлигини билдирган. 

Ҳозирда туман ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жароҳат даражасини аниқлаш учун вояга етмаган Ғ.О. га нисбатан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Бу борада қўшимча маълумот берилади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.