Ўзбекистонда болаларга нисбатан оиладаги зўравонлик учун жиноий жазо жорий этилди

Улашиш:

Ўзбекистонда болаларга нисбатан маиший зўравонлик содир этганлик учун жиноий жазо жорий этилди.

Адлия вазирлигининг хабар беришича, оилавий зўравонликдан ҳимоя чораларини кучайтиришга қаратилган тегишли ўзгаришлар Шавкат Мирзиёев томонидан маъқулланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 59-2-моддаларига ва Жиноят кодексининг оилавий (маиший) зўравонлик тўғрисидаги 126-1-моддаларига болага нисбатан зўравонлик ҳаракатлари учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.

Бундан ташқари, энди маиший зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан томонларни яраштириш учун ариза фақат суд босқичида берилиши мумкин. Илгари бу суриштирув ва дастлабки тергов босқичида амалга оширилиши мумкин эди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.