Тошкентда сифатсиз маҳсулотлар ва хизматларга қарши кураш: 13 миллиард сўмдан ортиқ маблағ истеъмолчиларга қайтарилган

Улашиш:

Ўтган йили Тошкентдаги истеъмолчилар рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига 9 мингдан ортиқ мурожаатнома топширишган. Мурожаатлардан бир қисми сифатсиз товарлар ва хизматлардан олинган маблағларни қайтаришга эришган.

Шикоятлар асосан қуйидаги соҳаларда кузатилган:

  • Савдо ва умумий овқатланиш: 3218;
  • Алоқа ва ижтимоий хизматлар: 2912;
  • Қурилиш, коммунал ва транспорт хизматлари: 2668;
  • Реклама ва бошқа соҳалар: 273.

Ўрганиш натижасида, истеъмолчиларга умумий 13 миллиард сўмдан ортиқ маблағ қайтарилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.