Тошкентда кўчада қолдирилган сумкада янги туғилган чақалоқ топилди

Улашиш:

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги "Зарбдор" маҳалласида ҳайратланарли воқеа содир бўлди. Йўловчилардан бири кўчада қолдирилган сумкани топиб, унинг ичида янги туғилган чақалоқ борлигини аниқлади.

Эркак киши йиғи овозини эшитиб, шубҳаланган ва яқиндаги ички ишлар ходимларини чақирган. Чақалоқ шошилинч равишда шифохонага етказилган. Шифокорларнинг маълум қилишича, боланинг аҳволи қониқарли.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодиса ҳақида қўшимча маълумотлар берилиши кутилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.