/* Kulrang matnlarni biroz to'qroq qilish (kontrastni oshirish) */ .ss_none a, .topmenu ul li a { color: #e0e0e0 !important; /* Och kulrangdan oqroq rangga */ } .about-widget p { color: #ffffff !important; /* Footer matnini to'liq oq qilish */ } .copytext { color: #cccccc !important; } /* Tugmalar fokus bo'lganda aniq ko'rinishi uchun */ a:focus, button:focus { outline: 2px solid #ffff00 !important; outline-offset: 2px; } Андижонда эркак ўз турмуш ўртоғини ваҳшийларча ўлдирди: 97 марта пичоқ зарби

Андижонда эркак ўз турмуш ўртоғини ваҳшийларча ўлдирди: 97 марта пичоқ зарби

Улашиш:

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида 35 ёшли эркак шаръий никоҳда бўлган турмуш ўртоғини шафқатсизларча ўлдирди. У аёлга 97 марта пичоқ билан зарба бериб, қорин бўшлиғини кесган. Мазкур аёл II гуруҳ ногирони бўлган.

Прокуратура маълумотларига кўра, жиноят 5 февраль куни маиший жанжал пайтида содир этилган. Жабрланувчи 36 ёшда бўлган.

Фожиа оқибатида вояга етмаган бола онасиз қолди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан эркакка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси ("Қасддан одам ўлдириш") бўйича жиноят иши қўзғатилди. Айбланувчи ҳибсга олинган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳодиса жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди
Ҳодиса ижтимоий тармоқларда катта муҳокамага сабаб бўлди. Жамоатчилик ва ҳуқуқ фаоллари мамлакатда аёллар зўравонлигига қарши чораларни кучайтириш зарурлигини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда оилавий зўравонликка қарши қонунчилик кучайтирилган бўлса-да, бу каби ҳодисалар ҳали ҳам учраб турибди. Экспертлар бундай жиноятларнинг олдини олиш учун профилактика ишларини кучайтириш, жабрланувчиларга тезкор ҳимоя механизмини жорий этиш зарурлигини қайд этмоқда.