2025/2026-ўқув йили учун Олий таълим муассасалари бакалавриат йўналишларига кириш тест синовлари бўйича якуний танлов натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги маълум қилди.
Абитуриентлар натижаларни қуйидаги уч усулда билиши мумкин:
- my.uzbmb.uz сайти орқали — паспорт серия ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиш орқали.
- mandat.uzbmb.uz сайти орқали — абитуриентнинг ID рақамини киритиш орқали.
- Тест натижалари қайдномаси орқали — натижалар олий таълим муассасаларига тақдим этиладиган қайднома орқали.
Агентлик абитуриентлардан фақат расмий манбалардан фойдаланиш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилишни тавсия этди.