ЕЧЛ 2025/2026: Асосий босқичда қатнашадиган 36 жамоа аниқланди

Улашиш:

Европа Чемпионлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсумида асосий босқичда қатнашадиган барча 36 жамоа номи маълум бўлди. Улар қуръа ташлаш жараёни учун 4 та саватга ажратилди.

Плей-офф босқичидан муваффақиятли ўтган клублар ҳам қўшилиб, гранд жамоалар билан бир қаторда ўз имкониятларини синаб кўришади. Энди эътибор — қуръа маросимида: у жорий ҳафтанинг пайшанба куни ўтказилади ва жамоаларнинг рақиблари аниқланади.

Ушбу мавсум Чемпионлар лигасининг янги форматдаги дастлабки босқичи 16 сентябрда старт олади. Асосий босқич ўйинлари 28 январга қадар давом этади. Кейин эса 17 февралдан плей-оффга старт берилади.

Европа футболида энг нуфузли мусобақа саналадиган ЕЧЛ финали эса 2026 йил 30 май куни Венгрия пойтахти Будапештда бўлиб ўтади. Бу финал ҳалиёқ катта қизиқиш билан кутилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.