Ўзбекистонда интернетдан кўпроқ ким фойдаланяпти: эркакларми ёки аёллар?

Улашиш:

2025 йилнинг январ–август ойларида эркаклар интернетдан аёлларга қараганда кўпроқ фойдаланган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу даврда эркаклар улуши 95,3%, аёлларники эса 93,1% ни ташкил этди.

Йиллар кесимида аёллар улуши:

  • 2021 йил — 72,6%

  • 2022 йил — 81%

  • 2023 йил — 87,3%

  • 2024 йил — 92,4%

  • 2025 йил (январ–август) — 93,1%

Йиллар кесимида эркаклар улуши:

  • 2021 йил — 80,6%

  • 2022 йил — 86,9%

  • 2023 йил — 90,9%

  • 2024 йил — 94,2%

  • 2025 йил (январ–август) — 95,3%

 Таҳлил
Динамикадан кўриниб турибдики, сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистонда интернетдан фойдаланиш кўрсаткичлари кескин ўсган. Айниқса, аёллар орасида интернет қамрови 20% дан ортиққа кўтарилган. Шу билан бирга, эркаклар орасида фойдаланиш суръати ҳам юқори бўлиб, улар ҳанузгича рақамли фаолиятда устунликни сақлаб турибди.

Бу рақамлар мамлакатда рақамли трансформация жараёнлари, смартфонлар ва мобил интернет тарқалиши кенгайганини кўрсатади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.